Москвада Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари бўйича брифинг бўлиб ўтди

Article

Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонасида 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари бўйича брифинг бўлиб ўтди деб хабар бермоқда Мир новостей.

Брифингда россиялик сиёсатчилар, ушбу мамлакатдан сайловда иштирок этган кузатувчилар, журналистлар ҳамда элчихона ходимлари иштирок этишди. Тадбирни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов очди. Элчи ўз сўзида сайлов жараёнида марказий сайлов комиссиясининг юқори савияда иш олиб борганини, қолаверса маҳаллий ва хорижий кузатувчилар ҳам фаол бўлиб,  кузатиш асносида сайлов деярли камчиликларсиз ўтганини билдирувчи хулосага келишганини таъкидлади.

«ИнфоШОС.ру» портали  бош муҳаррири Татьяна Синицына  ҳиссиётларини яширмади: “Табиат ҳам бу сайловнинг яхши ўтишига ҳисса қўшди, қаранг, сайлов якунлангунга қадар декабрь ойида ҳам қуёш чиқиб, кунлар илиқ бўлиб турди..”

Тадбирда МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев, Россия ташқи ишлар вазирлиги махсус кўрсатмалар бўйича элчиси Владимир Чуров ҳам иштирок этишди.

Биз Twitterда