Миср собиқ президенти Хусний Муборак оқланди ва ниҳоят уйига қайтди!

Миср давлатини 1981-2011 йилларда, 30 йил давомида бошқарган давлат арбоби Хусний Муборак назорат остида ушлаб турилган ҳарбий шифохонани тарк этиб, уйига қайтди.
Миср Кассация суди 2 март куни унга қарши очилган расмий айблов бўйича оқлов қарорини эълон қилганди. Шундан сўнг собиқ президентнинг адвокати Фарид Ал Диб Миср Бош прокуратурасига уни ҳибсдан озод этишни сўраб мурожаат қилди 13 март куни сўров қондирилди.
Айни пайтда Хусний Муборак Қоҳирадаги уйига келган. Сўнгги олти йил ичида биринчи марта яқинлари билан уйи атрофини айланди. Ҳотиржам нонушта қилди. Бу ҳақда "Ал Масри ал Яум" газетаси хабар бермоқда.
Муборак 2011 йил февралидаги оммавий намойишлар натижаси ўлароқ истеъфо беришга мажбур бўлганди. Бутун Шимолий Африка мамлакатлари тараққиётини орқага тортиб, минглаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган “Араб баҳори” натижасида тинч ва фаровон Мисрда бетартибликлар юзага келганди.
2011 йил апрелида унга намойишчиларга қарши қурол ишлатишга алоқадорлик бўйича расмий айблов эълон қилганди. Кейинги олти йилни у ҳибсда ўтказди. Уч йил Қоҳира яқинидаги Тора қамоғи ва шифохонада бўлди. Сўнги уч йилдан бери эса пойтахтнинг Маади туманидаги ҳарбий шифохонада назорат остида сақланаётганди.
Ал Диб узоқ йиллик суд жараёнларида уларни қўллаб турган мисрликларга раҳмат айтди. Муборак Қоҳиранинг Гелиополис туманида, президент саройи яқида жойлашган давлат вилласига кўчиб ўтишни мақсад қилиб турибди.

Биз Twitterда