Мисрлик давлат мулозими поезд тўқнашуви қурбонларини кўриб, юрак хуружидан вафот этди...

 
Мисрда 11 август куни икки йўловчи поездининг тўқнашуви натижасида 49 киши ҳаётдан кўз юмди, 123 киши оғир яраланди. Поездлардан бирининг машинисти хатоси билан рўй берган ушбу фалокат Александрия шаҳрида содир бўлди.
Воқеа жойига етиб келган Миср транспорт вазирининг темир йўллар бўйича маслаҳатчиси Мустафа ал-Саййидга қурбонларнинг ҳолатини кўриш кучли руҳий таъсир қилди. Натижада у кучли юрак хуружи ўтказди ва комага тушиб қолди. Зудлик билан шифохонага олиб борилди, бироқ кўрилган чоралар ёрдам қилмади: Мустафа ал-Саййид шифохонада ўзига келмай вафот этди.

Биз Twitterда