Мирзиёев ва Путин учрашуви: муҳим масалалар муҳокамаси

Ўзбекистон ва Россия Ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди.
 
 
27 март куни РФ ТИВ раҳбари ўринбосари Григорий Карасин ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидкарим Ниёзхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
Томонлар Ўзбекистон президентининг Россияга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама этишган.
Бундан ташқари, дипломатлар икки томонлама муносабатлар ҳамда 7 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ ТИВ кенгаши йиғилиши доирасидаги кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашишди.
Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи апрель ойи бошида амалга оширилиши кутилмоқда.

Биз Twitterда