Мирзиёев ба Тоҷикистон меояд: Давлатимиз раҳбари Тожикистонга расмий ташриф билан боради

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари режалаштирилаётгани ҳақида хабар қилди.
“Мана бир йилдирки, Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон дипломатияси барча чегарадош мамлакатлар билан қўшничилик муносабатларини  мустаҳкамлашга қаратилган сиёсий жараённи фаол ва босқичма-босқич равишда ҳаётга тадбиқ қилмоқда. Бу нафақат турли даражадаги давлатлараро муносабатларни ривожлантиришда ва кенгайтиришда, балки тўпланиб қолган турли келишмовчиликларни ҳал қилишда Тошкентнинг ўзаро маъқул ечимлар топишга қаратилган қатъий ҳаракатларида ҳам ўз аксини топмоқда”, — деб ёзади Владимир Норов.
Норов, сўнгги ойларда Ўзбекистон раҳбарининг барча қўшни мамлакат раҳбарлари билан бир неча бор расмий ва норасмий учрашувлар ўтказгани алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
“Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташрифлар уюштирилди. Тожикистонга ҳам ташриф тайёрланмоқда”, — дейди Норов.
Норовнинг фикрига кўра, Ўзбекистон “Марказий Осиё бешлиги” халқлари манфаатларига хизмат қиладиганг ушбу сиёсий йўлни давом этишни мақсад қилган. “Ўзаро манфаатларни эътиборга олган ҳолда, биргаликда қилинадиган ҳаракатлар билангина барқарор иқтисодий ривожланиш учун замин яратиш, минтақадаги келишмовчиликларга тўла барҳам бериш ҳамда бугунги куннинг хавф ва таҳдидларга қарши тура олиш мумкин,” деган фикрни баён қилди Владимир Норов.

Биз Twitterда