Мингбулоқлик 2 нафар ота суд залидан озод қилинди

 
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2014 йил 3 апрелдаги ижро хужжатига асосан қарздор фуқаро Йигиталиев Расулжондан ундирувчи Шоматова Дилоромнинг фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.
Расулжон Йигиталиевнинг жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига алиментдан бўлган қарзи 7 267 035 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорлигини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмига асосан жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун Мингбулоқ туман Маъмурий судига юборилди.
Қарздор Р.Йигиталиев билан олиб борилган тушунтиришлар боис, қарздорлигини тўлиқ бартараф этди ва суд залидан озод қилинди.
Ёки бўлмаса, Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қарорига кўра Искандаров Ботиржон ундирувчи Искандарова Пайзинса фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш кўрсатиб ўтилган. Фуқаро ҳам алиментдан бўлган қарзини вақтида амалга оширмагани учун қарздорлик 3 284 233 сўмни ташкил этди. Унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Мингбулоқ туман Маъмурий судига юборилди ва хатосини тўғри тушунган Б.Искандаров қарздорликни суд жараёни давомида тўлаб берди. У ҳам маъмурий қамоқ жазосидан қутилиб қолди.
Анвар Аълохонов,
МИБ Мингбулоқ туман бўлими бошлиғи ўринбосари

Биз Twitterда