МИБ: Мурожаатларингиз эътиборсиз қолдирилмайди

 
Наманган шаҳар, Мингчинор МФЙда, Турғун Пўлат кўчасида яшовчи фуқаро М.Акиловнинг хонадонида фойдаланилган табиий газдан асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан норози бўлиб ёзган мурожаати Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармсида ўз ечимини топди. Гап шундаки, Наманган шаҳаргаз таъминоти корхонаси томонидан фуқаро М.Акиловнинг хонадонидаги ҳисоблагич кўрсаткичи “Биллинггаз” электрон дастурига нотўғри киритилганлиги оқибатида унинг хонадонига нореал қарздорлик ҳисобланганган. Ушбу ҳолат юзасидан бюро ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинда.Фуқаро М.Акиловнинг хонадонидаги нореал қарздорлик “Биллинггаз” электрон дастуридан чиқариб ташланиб, мурожаати қаноатлантирилди.
Дарҳақиқат, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланишининг муҳим омилларидан бири бўлиб, ушбу масалага миллий қонунчилигимизда алоҳида ўрин берилган. Хусусан, Конституциямизнинг 35-моддасида белгилаб қўйилганидек, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир. Давлатимиз раҳбарининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан мурожаатларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилган.
Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма келиб тушган 9651 та мурожаатлардан 8797 таси белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Уларнинг 3616 таси қаноатлантирилди, 140 таси рад этилди, 5041 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 52 таси тегишлиги бўйича бошқа идора ва ташкилотларга юборилди.
Ушбу мурожаатларни ўрганиб чиқиш жараёнида 3387 нафар шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиб, уларга 7 млрд. 824 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилган. 813 нафар қарздорнинг иш жойига қарздорликни иш ҳақига қаратиш юзасидан талабнома юборилган, 96 нафар шахсларнинг четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 14 та жиноят иши қўзғатилган, 6 та мажбурий кўрсатмалар берилган.
Элдорбек Бекмуродов, МИБ Наманган вилоят бошқармаси
Мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси инспектори

Биз Twitterда