"Меҳмонхона" сериалида Ёқуб Аҳмедовни яна кўрамиз, Жавоҳир Зокировни қарши оламиз

“Ёшлар” телеканалида намойиш этилиб, томошабинларга манзур бўлган “Меҳмонхона” сериалининг иккинчи фаслини суратга олиш давом этмоқда. Машҳур драматург Нурулло Аббосхон ва ўғли Муҳаммад Давлатуллоҳ сценарийси асосида тасвирга олинаётган сериалнинг янги фасли 2017 йил баҳорда телетомашабинлар эътиборига ҳавола этилади. Сериалнинг биринчи фаслида томошабинлар Ёқуб Аҳмедов ижросидаги қаҳрамоннинг ҳаётдан кўз юмганига гувоҳ бўлишганди. Лекин янги фаслда сценарий муаллифлари уни флешбэк стилида “тирилтириш”га эришдилар ва мухлислар севимли санъаткорларини яна экранда кўриш имконига эга бўладилар.

Сериалда  Бобур Йўлдошев, Гавҳар Зокирова, Адиз Ражабов, Раъно Шодиева, Шодия Тўҳтаева, Шаҳзода Матчонова, Гулчеҳра Эшонқулова, Эркин Комилов, Тоҳир Саидов, Хайрулла Саъдиев, Анвар Картаев каби биринчи фаслда иштирок этган киноижодкорлар ёнига янги фаслда Жавоҳир Зокиров, Маъруф Отажанов каби бир қатор янги актёрлар гуруҳи қўшилган.

Биз Twitterда