Майкл Жексоннинг 18 ёшли қизи дунёга келди

Афсонавий юлдуз Майкл Жексоннинг қизи Пэрис Жексон  шу пайтга қадар, турли юлдузлар иштирокидаги тадбирларда иштирок этмасди. «Олтин глобус» мукофоти тақдимот кечасида бу анъанага чек қўйилди. 18 ёшли Пэрис  «Олтин глобус»  доирасида ўтказилган InStyle журнали базмида иштирок этди. Буни хорижий оммавий ахборот воситалари Пэрисни “дунёга келиши” деб атадилар.
У Диана Крюгер, Блейк Лайвли, Райан Рейнольдс ва бошқа киноюлдузлар билан биргаликда гиламли йўлкада турланиб, оммага ўзини намоён қилди. Ушбу кеча Майкл Жексоннинг қизи учун дебют бўлди, десак муболаға бўлмайди. Энди уни яқин орада, кино ва теле лойиҳаларда кўрсак ажабланмаймиз. Балки отасига ўхшаб, қўшиқчи бўлар, балки-да киноюлдуз.