Масжиддаги отишма: Канадада можаро чиқаришдан ким манфаатдор?

Article
Канаданинг тинчликпарварлик, толерантлик билан суғорилган сиёсати қора кучларга ёқмаётган кўринади. Бош вазир Жастин Трюдо Канада барча учун эшикларини очади, дея баёнот берганидан бир кун ўтиб, бу диёрда қон тўкилди.
Квебекдаги масжид олдида уч нафар қўпорувчи отишма уюштирди. Натижада олти киши ҳалок бўлди, саккищ киши жароҳатланган. Ўша пайтда ичкарида 40 дан ортиқ киши намоз адо этаётганди. Жиноят улар чиқиши арафасида амалга оширилганда қурбонлар кўпайиши аниқ эди. Худо ўзи бундан асради. Тезкор ҳаракатлар қўпорувчиларнинг иккитасини тутилишига замин яратди.
“Бугун Канада Квебекдаги масжидга қўрқоқларча амалга оширилган ҳужумдан қайғуда. Менинг фикру зикрим қурбонлар ва уларнинг оиласи билан банд”, - деди Трюдо Твиттердаги расмий саҳифасида.
Квебек провинцияси бош вазири Филипп Куяр бу ҳужумни теракт деб баҳолади ва мотам эълон қилиб, байроқларни туширишга буйруқ берди.
Қора ниятли кучлар канадаликларнинг ўз қароридан қайтаришдан манфаатдорликлари аниқ. Илло, улар ниятларига етолмаяжаклар. 

Биз Twitterда