Марио Балотелли: Францияда ирқчилиқ қонунийми?

Article
Франциянинг “Ницца” жамоасида тўп сурувчи Италия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли “Бастия” клубига қарши бўлиб ўтган сафар учрашувидан сўнг, маҳаллий ишқибозларнинг ўйин давомида муттасил маймуннинг овозига ўхшаш товуш чиқариб уни қуюшқондан чиқаришганига жаҳли чиққанини билдирди.
“Буни ўйин давомида ҳамма эшитди, аммо учрашув комиссари пинагини ҳам бузмади. Нима, Францияда ирқчиликка қонунан рухсат берилганми? Ёки Бастияда шунақами?” деб ёзади футболчи ўзининг Инстаграм саҳифасида.
 

 

Биз Twitterда