Мадрид халқаро турнири ғолиби Баҳринисо Бобоева Наманганда тантанали кутиб олинди

Шу йилнинг 29 ноябрь – 1 декабрь кунлари Испаниянинг Мадрид шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича премьер-лига халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг 89 та давлатидан 737 нафар спортчи иштирок этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Ушбу нуфузли мусобақадан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси наманганлик Баҳринисо Бобоеванинг маҳорати туфайли битта олтин медаль билан қайтди. Баҳринисо 50 кг.гача вазн тоифасида финалгача етиб бориб, унда туркиялик рақиби Озчелик Арапоглу Серапни мағлуб этди.
 
 
Премьер-лига мусобақалари Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этади. Баҳринисо Бобоева шу тариқа олимпиада йўлидаги муҳим балларга эга бўлди.
Баҳринисо Наманганда тантанали равишда кутиб олинди. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ғолиб спортчимизга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Биз Twitterда