Лондон Евроиттифоқ банкидан  $11 млрд.ни қайтариб олмоқда

Буюк Британия Европа Иттифоқидан унинг таркибидан чиқиб бўлганидан сўнг Европа инвестицион банкида сақланаётган £9 млрд. ($11 млрд)лик улушини қайтариб олишни талаб қилади. Бу ҳақда The Sunday Times газетаси Лондон ва Брюсселнинг Brexit борасидаги музокаралари учун тайёрланган ҳужжатга таяниб маълумот бермоқда.
Ҳукмрон Консерваторлар партияси адвокати Мартин Хоув томонидан тайёрланган ҳужжатда бу нарса аниқ-равшан кўрсатиб қўйилган.
Шунингдек, Евроиттифоқ томонидан Лондон бўйнига қўйилган аввалги мажбуриятлар ҳам бажарилмайди. Жумладан ЕИ амалдорлари пенсия тўловлари учун инглизлар бериши лозим €60 млрд. маблағ ҳам Буюк Британия ғазнасида қолади.
Душанба куни, Brexit жараёнини бошлаш ҳақида қонун лойиҳаси парламентнинг ҳар икки палатаси томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.
14 март куни эса бош вазир Тереза Мэй бу ҳақда расмий баёнот беради.

Биз Twitterда