Лола Каримовадан навбатдаги "сюрприз"!

Лола Каримова-Тиллаева ижтимоий фаоллиги билан барча мамнун этишда давом этмоқда. У раҳбаригида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Ислом Каримов номидаги халқаро фонд самарали фаолият кўрсатмоқда. Яқин вақт ичида унинг ташаббуси билан буюк бобокалонимиз Мирзо Улуғбек ҳақида ажойиб тарихий фильм яратилди. Бу сафар у болаларга ўзига хос совға билан намоён бўлди.  "Бола ва замон" илмий-оммабоп журналимиз янги форматда чоп этилди, деб хабар қилди Лола Каримова ижтимоий тармоқдаги сахифасида.
 
 
Журналист, тиббиёт ходимлари, педагог ва психологлардан иборат таҳрир кенгаши журналнинг янги формати устида ишлар  экан, уни фойдали ва қизиқарли мақолаларга бойроқ қилишга ҳаракат қилган. "Энди мақолалар ўзбек ва рус тилларидан ташқари инглиз тилида ҳам чиқади. У асосан бола соғлиғи ва таълим-тарбиясидаги долзарб мавзуларга бағишланган", - дейди Лола Каримова.
 
 
Таъкидланишича, ушбу журнал турли ёшдаги болаларни яхшироқ тушуниш, алоҳида эҳтиёжга эга болаларни парваришлаш ва ривожлантириш соҳасида педагог ва ота-оналар учун қўлланма сифатида 2005 йилда ташкил этилган.
Журналда боланинг таълим-тарбиясидаги янги услублар, турли ривожлантирувчи ўйин ва дастурлар, шунингдек, мазкур соҳадаги илмий изланишларга оид мақолалар чоп этилади.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан психолог, педагог ҳамда маориф ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари мутаҳассисларидан шаклланган муаллифлар гуруҳининг сафи кенгайиб бормоқда.
Журнал ЮНИСЕФ болалар фонди, Халқаро меҳнат ташкилоти, "SOS-болалар шаҳарчаси" Уюшмаси, БМТ ривожланиш дастури, Европа иттифоқи делегацияси каби халқаро ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Биз Twitterда