Леонардо Ди Каприо Астанага келади

Article
Миллионлаб киноишқибозлар ёқимтойи, голливуд актёри,«Оскар» мукофоти соҳиби ва БМТнинг иқлим муаммолари бўйича элчиси Леонардо Ди Каприо Қозоғистон пойтахти Астанага келади. Леонардо Қозоғистон ҳукумати ва Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди ўртасида йўлбарслар кўпайишини тиклаш бўйича келишув имзолаш маросимида иштирок этади, дея ёзади Казинформ.
Йўлбарсларнинг кўпайтиришни кўзда тутувчи Или-Балхаш ҳудудида экотизимни тиклаш дастури учун Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди 10 млн. евро миқдоридаги дастлабки маблағни ажратди. Бу орқали лойиҳанинг биринчи босқичидаги ишлар амалга оширилади. Ўзаро ҳамкорлик дастури ижроси юзасидан кейинги 30-40 йилда Қозоғистонда катта иш ҳажмини бажариш режалаштирилган. Томонлар ўртасидаги келишувни имзолаш маросими 2017 йилнинг 8-9 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. 

Биз Twitterда