Курил оролларининг бештасига ном берилди

Article
Япониянинг ушбу оролларга даъво қилиб чиқаётган бир пайтда Россия ҳукумати ушбу ҳудуддаги номсиз оролларга ном беришга қарор қилди.
Улар генерал-лейтенант Кузьма Деревянко, дипломат Андрей Громико, губернатор Игор Фархутдинов, генерал-лейтенант Алексей Гнечко ва капитан Анна Шетинина шарафларига номланди. Бош вазир Дмитрий Медведов бу борадаги махсус кўрсатмани имзолади.
Россия томонидан номсиз оролларга ном бериш лойиҳаси 2010 йилда бошланганди.
Ушбу ташаббусни Рус география жамиятининг Сахалин бўлими ҳукумат даражасига олиб чиқди. Унинг раҳбари Сергей Пономаревнинг таъкидлашича таклиф этилган йигирмага яқин номдан юқоридаги бештаси танлаб олинган. Номлаш ишлари янада давом эттирилади.
"Биз Япониянинг капитуляция акти ҳақида биламиз. Лекин уни генерал Кузьма Деревянко имзолагани хотирамизда йўқ. Ушбу жасур қўмондон Хиросима ва Нагасакига ташриф чоғида нурланиб вафот этган. Деревянко ороли Япониядан шарқроқдаги Анучин ороли яқинида жойлашган. Хоккайдо оролининг шимолига қуёш айнан Деревянкодан чиқиб келишининг ўзига хос рамзий маъноси бор", - дейди Пономарев.

Биз Twitterда