Кўнгли яримларга қўйнин очган Канада

Article
Канада бош вазири Жастин Трюдо ўз мамлакатига диний қарашларидан қатъий назар ҳар қандай қочқинларни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди. “Уруш ва офатлардан, террор ва зўравонликлардан қочаётган ҳар бир кимсага, диний қарашларидан қатъий назар бизнинг эшикларимиз очиқдир. Кўнгли яримларга қўйнимизни очамиз. Кўпмиллатлилик бизнинг кучимиздир. Канада сизларга хуш келибсиз дейди”, - дея ёзади Трюдо ўзининг Twitterдаги расмий саҳифасида.
Американинг Hill газетаси Канада ҳукумати раҳбарининг бу баёнотини қочқинларни қабул қилиш тартибларини кучайтириш тўғрисидаги қарорни имзолаган Дональд Трампга жавоб дея эътироф этди.
Унга биноан қочқинларни қабул қилиш тартиблари кучайтирилди ва 90 кун мобайнида Сурия, Ироқ, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ҳамда Яман фуқароларига виза беришга чек қўйилди. Шунингдек, Суриядан қочоқларни қабул қилиш ҳам номаълум муддатга тўхтатилганди.
Канада ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2015 йил декабридан бери мамлакат 35 мингдан ошиқ суриялик қочқинларга бошпана берган ва уларни муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаган. 

Биз Twitterда