Хитой шимолидаги Шаньси провинцияда кучли қор ёғиши натижасида 50 мингдан ортиқ аҳоли жиддий моддий зарар кўрди. Бу ҳақда Sina ахборот интернет-портали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 5 минг гектардан ортиқ майдондаги экинларга зарар етган, қор ёғиши натижасида кўрилган зарар ҳукумат томонидан 30 млн. юан ($4,36 млн) атрофида баҳоланмоқда.
Бир қатор аҳоли пунктларида табиий офат натижасида йўллар тўсилиб қолиб, алоқа линияларига зарар етди, электр энергияси узатиш тизими бузилди.