Красноярскда Гарри Поттернинг қиёфадоши топилди

Article
Январь ойида Инстаграм фойдаланувчилари красноярсклик Николай Последнинг британиялик актёр Дэниэл Рэдклиффга ўхшашлигига эътибор қаратишди. Николайнинг думалоқ кўзойнаги Гарри Поттернинг кўзойнагига ўхшагани боис у ҳазил-мутойибалар қаҳрамонига айланди.
Ўтган ҳафта давомида у ижтимоий тармоқларда катта муҳокама сабаб бўлиб, машҳурлиги янада ортиб кетди.
Россиялик “Дэниэл Рэдклифф” савдо тармоқларидан бирида мерчендайзер лавозимида хизмат қилади ва ҳар куни одамлардан ўзининг Гарри Поттерга ўхшашлиги ҳақидаги гапларни кўп эшитади.
Жоан Роулинг ўйлаб топган сеҳргар Гарри Поттернинг қиёфадоши борлигига Твиттер фойдаланувчиларидан бири эътибор қаратди. У бу ҳақда красноярсклик Николайнинг сурати тагида “унинг пешанасида фақатгина чақмоқ етишмаётганлиги” ҳақида изоҳ қолдирди, деб хабар беради Соцмедиа

Биз Twitterда