Косонсойда халқ ҳаётдан розими?

Мамлакатни янада ривожлантириш бўйича истиқболли вазифалар белгилаб берилган Ҳаракатлар Стратегиясида, аввало, инсон ва унинг манфаатлари устуворлигини кафолатлашдек олижаноб мақсад ўз ифодасини топган. «Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади», дея Президентимиз халқ билан мулоқот, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш энг устувор вазифа эканлигини алоҳида қайд этди.
 
 
Косонсойни катта иш тажрибасига эга, салоҳиятли инсон Баҳодир Юсупов бошқармоқда. Наврўз арафасида ва ундан кейин амалга оширилган ишлар кўлами кенглиги билан барчани ҳайратда қолдирди. Биргина Наврўзолди ҳашар - Меҳнат байрамида қатнашганларнинг сони 150 минг нафардан ошиб кетди. Улар кучи билан 209 гектар майдонда ободонлаштириш ишлари бажарилди. 166 километрдан ортиқ узунликдаги ариқ-зовурлар тозаланди. Барча қабристон ва зиёратгоҳлар ҳудудлари тартибга келтирилди. 136 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт, турли навлардаги гул кўчатлари ўтқазилди. Кам таъминланган 189 оиланинг уй-жойлари беғараз таъмирлаб берилди. 200 нафарга яқин  боқувчисини йўқотган, ногирон ва якка-ёлғиз фуқароларга моддий ёрдам кырсатилди. Байрамнинг ўзи эса жуда катта сайл тарзида қир-адирликда юзлаб дошқозонларда ош дамлаган ҳолда, 200 мингдан ошиқ аҳоли иштирокида кўтаринки руҳда ўтказилди.
Ҳоким томонидан туман ривожи, ҳаёт фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар барчани хурсанд этмоқда. Ёшлар тарбиясига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Бунга мисол қидириш учун узоққа бориш керак эмас.  Қўқимбой қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи 151-гуруҳ ўқувчиси Юлдуз шундай дейди: “Яқинда Косонсой тумани ҳокими Б. Юсупов коллежимиз ўқувчилари билан дилдан суҳбат қурдилар. Ҳоким бадиий асарларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапириб, ҳар бир ўқувчини китоб ўқишга даъват этдилар.
Бу каби  суҳбат мулоқотларда руҳ олган инсонларнинг чеки йўқ. Хуллас, Косонсойни 2017 йилда ҳар соҳада катта ўсишга эришишига ишонамиз. Бу эса албатта янада фаровон ҳаёт гаровидир.
Адабиётга қизиқишим боис, болалигимдан талайгина китобларни мутолаа қилган эдим. Ушбу самимий мулоқотдан сўнг китоб ўқишга қизиқишим ортди ва шахсий кутубхонамни янада бойитишга аҳд қилдим”.
Айни пайтда эса Президентимиз ташаббуси билан кам-таъминланган оила фарзандларининг никоҳ ва суннат тўйларини ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар бажарилмоқда. Шу ойнинг иккинчи ярмидан туманда ҳақиқий байрамлар бошлиниши кутилмоқда.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси самарали фаолият кўрсатмоқда.
-Одамларимизнинг кўнглига қулоқ тутиш, шу орқали ижтимоий-иқтисодий соҳаларда кузатилаётган камчиликларни қонунчилигимиз ва унинг ижро механизмидаги бўшлиқларни аниқлаб, барчасининг ечимини топиш муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова.
Шаҳарнинг «Гулобод» маҳалласида жойлашган Халқ қабулхонаси фаолияти билан яқиндан танишар эканмиз, бу ерда мурожаат этувчилар учун шароитлар яратилганига гувоҳ бўлдик.
- Президентимиз халқни ичига кириб, унинг дарду ташвишларини тинглаш, оғирини енгил қилиш, одамларга муносиб турмуш шароити яратиб бериш барча бўғиндаги раҳбар ва мансабдор шахсларнинг асосий вазифаси бўлиши керак, деб қайта - қайта уқтирмоқдалар,-дейди Т. Муйдинова.- Жорий йилнинг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили», деб эълон қилиниши замирида ҳам ана шу мақсадлар мужассам.
Фуқароларнинг ўйлантираётган муаммоларни ўз вақтида ва жойида бартараф этилиши учун ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этиш, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва мансабдор шахслар жалб қилинган ҳокимлик йиғилишларида бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар юзасидан кенг  кўламда тушунтириш ишлари олиб боришга эътиборни кучайтирмоқдамиз.
Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинованинг эътироф этишича, Халқ қабулхонасига келган мурожаатлар сони 31 март кунига қадар 138 та бўлиб, уларнинг 68 таси ҳудудий, 37 тасига атрофлича тушунтириш берилгани, 30 таси эса шу жойнинг ўзида ҳал этилгани, 3 таси юқори ташкилотларга юборилгани, мурожаатларнинг кўп қисмини уй-жой ва ер билан таъминлаш, ишсизлик, алимент, моддий ёрдамга оид масалалар ташкил этган.
vodiymedia

Биз Twitterда