Кореяда самолётдан тез поезд ишга туширилмоқда

Article
Жанубий Корея ҳукумати маҳаллий илмий-текшириш институтига товуш тезлигиданда юқори ҳаракатланувчи поезд яратиш учун буюртма берди. Режага кўра бунёд этиладиган поезднинг тезлиги соатига 1000 километрни ташкил этади.
Бундай тезликка эришишнинг сири сифатида олимлар поезд ҳаракат қиладиган туннелдан ҳавони сўриб олишни кўрсатмоқдалар. Айнан шунинг эвазига катта тезликка эришиб бўлади. Бу ғоя Илон Маскка тегишли. Поезд Сеул ва Пусан шаҳарлари орасида ҳаракатланади.
Самолёт бу шаҳарлар орасидаги масофани 50 дақиқада босиб ўтади. Машина эса беш соат сарфлайди. Янги поезд эса атиги ярим соат ичида манзилга етиб боради. Поезд ва туннелни барпо этиш учун барча технологиялар мавжуд. Ушбу лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун уч йил керак бўлади. 

Биз Twitterда