Ижтимоий хизматлар тўғрисидаги қонун кучга кирди

Article

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисида"ги қонунни имзолади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 6 октябрда имзоланиб, 12 октябрда Сенат тасдиғидан ўтган ҳужжат 27 декабрдан кучга кирди деб хабар қилди gazeta.uz

Мазкур қонун моҳияти аҳолининг ҳожатманд тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг умумий талаблари ва асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек, ушбу соҳада давлат ва нодавлат ташкилотларининг ролини ошириш, ижтимоий ҳимоя соҳаси тизимидаги асосий тушунчаларни белгилашга қаратилган.

Биз Twitterда