Юртимиз туризм агентликлари Истанбулда Ўзбекистон тақдимоти ўтказишди

Photo: https://www.tursab.org.tr
 
Истанбулда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Туркия саёҳат агентликлари бирлашмаси – TÜRSAB (Türkiye Seyahat Acentaları Birliği) ҳамкорлигида B2B, бизнес-бизнесга шаклида амалий форум ва Ўзбекистон туризм салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди.
TÜRSAB Бош марказида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган Туркия саёҳат агентликлари бирлашмаси таркибига кирувчи агентликлар вакиллари иштирок этдилар. Тадбир ишида TÜRSAB Бошқарув Кенгаши аъзоси Исмаил Хаққи Юксел қатнашди.

Биз Twitterда