Италияда 8 Март оммавий иш ташлаш билан нишонланмоқда

Article
8 март куни нишонланадиган Бутунжаҳон аёллар куни Италияда баҳорий байрам ҳисобланмайди. Бу кунни италянлар аёллар ҳуқуқлари учун кураш куни сифатида биладилар. Айни дақиқаларда Италия пойтахтида аёлларга нисбатан дискриминация ва зўравонликнинг ҳар қандай турига қарши йирик манифестация ўтказилмоқда.
Бунинг оқибатида шаҳарда транспорт ҳаракати тўхтаб қолган. Бунинг устида шаҳар жамоат транспорти ходимларининг 24 соатлик иш ташлаши ҳам айнан бугун бўлаётгани шаҳар аҳолиси учун жиддий мураккабликлар келтириб чиқармоқда.
Бу акцияни қўллаб-қувватлаётган касаба уюшмалари 8 март куни метрополитен ишламаслигини шунингдек, ер усти транспортида ҳам узилишлари бўлишини маълум қилишган.
Римдаги бу оммавий норозилик намойиши Апенниннинг бошқа шаҳарлари, жумладан Милан ва Неаполь шаҳарларига уланиб кетиб, тобора йириклашмоқда. 8 март Италияда иш куни ҳисобланади.

Биз Twitterда