Ит вафо... Садоқатли кучук ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди

Туркиялик 79 ёшли Мехмет Илҳом узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Бу йўқотиш унинг оиласини, жумладан Жасур номли кучугини ҳам қайғуга ботирди.  
Кучукча Мехметга умрининг сўнгги йилларида садоқатли йўлдош эди. Айниқса, ўлими олдидан бир-бирларига жуда боғланиб қолишган. Отахоннинг касалхонага олиб кетилганидан сўнг кучук овқат емай қўйди.
Кучукча ҳожасини жаноза маросимида сафнинг олдинги қисмида турди. Қабристонга олиб кетилаётган пайтда ҳам одамлар олдига тушиб олиб овоз чиқармай илдамларди. Кейин эса ҳар куни қабр бошига келишга одат чиқарди.
Фақатгина Мехмет отанинг ўғли Алининг сайъ-ҳаракатлари, меҳр кўрсатиши эвазига кучукча уйга қайтиб яшай бошлади. Лекин ҳамон ҳожасини зиёрат қилишдан чарчагани йўқ. Бу мисол ҳайвонларда ҳам қайғу, муҳаббат ва садоқат каби туйғулар борлигини яққол исботлади.

Биз Twitterда