Ислом ҳамжиҳатлик ўйинлари-2017да нечта жаҳон рекорди янгиланади?

Article

2017 йилда Озарбайжонда ўтказиладиган Ислом ҳамжиҳатлик ўйинларига тайёргарлик белгиланган режа асосида кетмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг ёшлар ва спорт ишлари бўйича вазири Озод Раҳимов 2016 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълумот берди, деб билдирди Trend.az

“Ташкилий қўмита тўлиқ куч билан ишламоқда, унинг таркибига зарур мутахассислар таклиф этилган. Тайёргарлик жараёнларида хориждан таклиф этилган 60 га яқин мутахассис иштирок этади», - деди Раҳимов.

Вазирнинг таъкидлашича, Ўйинларни ўтказиш билан боғлиқ режалаштириш ишлари якунланди.

“Энди ишларни бажариш учун амалий ҳаракатлар бошланди. Очилиш ва ёпилиш маросимларидаги маданий тадбирларга ҳам тайёргарлик қизғин тус олган. Тараддуд ишларида ҳеч қандай муаммо йўқ. Мусобақа ўз вақтида ўтади.”

IV Ислом ҳамжиҳатлик ўйинлари 2017 йилнинг 12-22 май кунлари Бокуда бўлиб ўтади. Ҳозирга қадар 57 мамлакат мусобақаларда иштирок этишини тасдиқлаган. Мусобақага 21 спорт турида уч ярим мингдан зиёд спортчи қатнашиши кутилмоқда.

Исломиада номи билан донг таратаётган ўйинлар – халқаро спорт мусобақаси ҳисобланиб, унда Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг энг кучли атлетлари иштирок этадилар.

Ислом ҳамжиҳатлик ўйинлари тарихидан қисқача маълумот:

Биринчи ўйинлар 2005 йилда Саудия Арабистонида ўтказилган.

Иккинчи ўйинлар 2009 йил апрелида Эронда ўтказилиши лозим эди. Аммо Эрон ва араб давлатлари ўртасида Форс (араб) кўрфазини номлаш борасида қарама-қаршиликлар юзага келгани туфайли қолдирилганди.

2013 йилнинг сентябрида учинчи мусобақани Индонезиянинг Пеканбару шаҳри қабул қилди ва Ўйинлар муваффақиятли тарзда ўтди.

 “Ҳамжиҳатлик – бизнинг кучимиз” шиори остида ўтказиладиган мусобақа диндош мамлакатларнинг ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Биз Twitterда