Қишлоқ хўжалиги ходимларининг ўз байрами бўлади ва у илк бор шу йил декабрда нишонланади

Article
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларининг касб байрами таъсис этилади. Декабрнинг иккинчи якшанбасида ушбу байрамни нишонлашни кўзда тутган қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий актлар порталига муҳокама учун жойлаштирилди.
Ҳужжатда айтилишича, қонундан кўзланган мақсад қишлоқ ва сув хўжалиги ходимлари учун зарур шароитларни яратиш ва улар меҳнатини муносиб тақдирлашдан иборат.
Қонун қабул қилинган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ходимлари куни жорий йилнинг 10 декабрида илк бор нишонланади.

Биз Twitterда