ИШИД террор гуруҳининг 40 нафар раҳбари, АҚШ ҳарбийлари ёрдамида Толибон қамоқхонасидан қочди!!!

 
АҚШ ўзини халқаро майдонда терроризмга қарши бўлган давлат сифатида кўрсатишга урингани билан, ИШИД халқаро террор гуруҳи Американинг лойиҳаси экани тўхтовсиз ўз исботини топишга давом этмоқда.
Эроннинг Tasnim агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар беришича, икки ҳафта муқаддам Афғонистон шимоли шарқидаги Бадғис вилоятида “Толибон” ҳаракати назоратида бўлган қамоқхонадан ИШИД террорчи гуруҳининг 40 нафар раҳбари АҚШ қўшинлари ёрдамида қочиб кетишган.
Қамоқдагиларни қутқариш бўйича америкаликлар махсус операция ўтказишган ҳамда қамоқхона қўриқчиларини барини ўлдиришган.
Бу хабар, Бадғис вилояти кенгаши раиси ўринбосари Абдулла Афзалий томонидан тасдиқланган.
Савол туғилади: АҚШ ИШИД билан бундай яқин “ҳамкор” бўлса, унда иккиси ҳам ТЕРРОРЧИМИ?

Биз Twitterда