ИШИДга қўшилган хорижликлар сони эълон қилинди: энг кўп Тунисдан, ғарбда Франция "етакчи"!

Article
Туркий тилда гаплашувчи мамлакатлар журналистлари халқаро уюшмаси  (TKÜUGD) томонидан ИШИД террор ташкилотига қўшилган хорижликлар сони билан боғлиқ медиа материаллари таҳлили ва архив тадқиқоти амалга оширилди. Бу ҳақда Ihlas ахборот агентлиги хабар берди.
Уюшма раиси Гунгўр Явузаслан берган тадқиқот-таҳлил натижаларга кўра, таррористлар сафига мусулмон давлатлардан энг кўп Тунис фуқаролари қўшилган, Ғарб мамлакатлари орасида Франциядан энг кўп ИШИД тарафдорлари чиққан.
“ИШИДга 2016 йилда Тунис 6500, Саудия Арабистони, Россия 2400, Иордания 2250, Туркия 2100, Франция 1700, Марокаш 1350, Ливан 900, Миср 800, Германия 760 киши жўнатди” деди Явузаслан.

Биз Twitterда