Қирол Салмоннинг берган ваъдаси. Хитой Арабистон билан нимага келишиб олди?  

Article
Хитой халқ республикаси ва Саудия Арабистони келгуси йиллар мобайнида Хитойга нефть етказиб бериш ҳажмини мунтазам равишда ошириб  бориш борасида келишиб олдилар. Саудия қироли Салмон ибн Абдул Азиз Ал Сауднинг Пекинга қилган ташрифи якуни бўйича эълон қилинган қўшма баёнотда бу ҳақда белгилаб қўйилган.
"Ҳар икки давлат икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш борасида тегишли масъулиятга эгадирлар. Ҳудди шу аснода Хитой бозорига нефть етказиб беришни ошириб бориш муҳим аҳамиятга эгадир", - таъкидланади ҳужжатда.
Пекин ва Ар Риёд савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш, халқаро терроризмга қарши курашиш борасида бир ҳамкорликка келишиб олдилар.

Биз Twitterда