Қирғиз депутатлари Қуръон билан қасам ичишдан қочишди

Қирғизистоннинг Норин вилояти Жумгал туманида 25 январь куни Жумгал қишлоғига янги раҳбар тайинлаш бўйича сайлов бўлиб ўтди. Унинг аввалида маҳаллий маъмурият биносида 100 га яқин фуқаролар тўпланишди, дея хабар беради Turmush.
Қирғизистон қонунларига кўра қишлоқ раҳбарини қишлоқ кенгашига сайланган депутатлар овоз бериши йўли билан аниқлайдилар. Қишлоқ аҳолиси ўзлари билан Қуръони Каримни олиб келиб, маҳаллий кенгашнинг 11 депутатидан сайловдан олдин ҳалол овоз бериш учун қасам ичишни талаб қилишди. Бир қатор депутатлар таҳоратлари йўқлигини баҳона қилиб, онт ичишдан ўзларини олиб қочдилар.
Қишлоқ раҳбарлиги учун беш даъвогар бор эди. Биринчи тур якунларига кўра улар қуйидаги натижани қайд этдилар: Сталбек Капарбеков - 4, Бурул Мусаева - 2, Нурбек Марикеев - 2, Алтинбек Дүйшекеев - 2, Узак Болоталиев - 1.
Иккинчи турда 2013 йилдан ушбу қишлоқ мактабига раҳбарлик қилиб келаётган Сталбек Капарбеков 8 та овоз олган ҳолда раҳбар этиб сайланди. 

Биз Twitterда