Ё Ватан, ё ўлим! – Наманганда Ватан озодлиги йўлида шаҳид бўлганлар ёдга олинди

 
НАМАНГАН /VodiyMedia/ – Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни вилоят Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг вилоятдаги ҳарбий қисмлари офицер, сержант ва аскарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кўтаринки руҳда нишонланди.
Вилоят марказидаги Хотира хиёбонида ташкил этилган тантанали маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.
Ватанпарварлик марши садоси остида офицер ва аскарларнинг жанговар сафда юриши мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини намойиш этиш баробарида байрам иштирокчилари ва меҳмонларга ғурур ва ифтихор бағишлади.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигида Мотамсаро она ёдгорлиги пойига гуллар қўйилиб, Ватанимиз озодлиги, юртимиз тинчлиги йўлида шаҳид кетган юртдошларимиз хотирасига эҳтиром кўрсатилди. Бу муқаддас жой давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўйилган гулларга бурканди.

Биз Twitterда