Инсонмонанд робот биринчи қадамларини ташлади

Article

Жанубий Кореяда яратилган инсонмонанд робот Method-2 биринчи қадамларини муваффақиятли тарзда ташлади. Ўтказилган биринчи тест синовлари натижаси ҳақида Phys.org портали маълумот берди деб ёзади Gazeta.ru

Роботнинг бўйи 4 метр бўлиб, 1,5 тонна оғирликка эга. Робот пилотининг кабинаси унинг тана қисмида жойлашган бўлиб, бошқарувчи нима ҳаракат қилса шуни такрорлайди. Роботни Жанубий Кореянинг Hankook Mirae Technology компанияси мутахассислари лойиҳалаштиришган. Ушбу компания раҳбари Ян Жин-Хо болалигидан илмий фантастиканинг ишқибози эди ва ўз роботини ясашни орзу қиларди. Унинг сўзларига кўра, ушбу робот инсонларга ҳимоясиз ҳолда бориш хавфли бўлган ҳудудларда ишлашда ёрдам беради.

«Робот бир ёшга тўлди. Энди у ўзининг биринчи қадамларини ташлаши керак, – дейди ҳазил аралаш Ян. – Бир-икки йилдан кейин у инсонлар каби эркин ҳаракат қила бошлайди». Ушбу лойиҳа устидаги ишлар ҳали якунланмади. Мутахассислар унинг мувозанати ва энерготаъминот системаси устида яна ишлашлари лозим. 2017 йил охирига қадар роботни мукаммаллаштиришни якунлаш мақсад қилинган.

Биз Twitterда