"Инфинбанк"нинг 20 % ҳиссаси 8,926 миллион, "Сарбон нефтегаз"нинг 51 %и 3,393 миллион долларга сотилди

Article

“Тошкент” Республика Фонд Биржасида икки йирик савдо амалга оширилди.  АТ “Инфинбанк”нинг 20 % ҳиссаси 8,926 миллион долларга Швейцариянинг Swiss Capital International Group AG компаниясига, Ўзбекистон нефт ва газ соҳасида транспорт хизмати кўрсатувчи “Сарбон нефтегаз” ҳиссадорлик жамиятининг 51% улуши 3,393 миллион  долларга Австриянинг Eriell GmbH фирмасига сотилди. Бу ҳақда UzDaily.uz хабар қилади.

Хорижий сармоядорларнинг ўзбек компаниялари ҳиссаларига бўлган катта қизиқиши юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бардавомлиги ҳамда иқтисодиётимиз барқарорлигининг халқаро миқёсда тан олинаётганидан дарак беради.

Биз Twitterда