Ҳиндистонда Бобурий ҳукмдор Шоҳ Жаҳоннинг олтин тамғаси ва имзоси мавжуд Ҳофиз Шеърозийнинг 700 йиллик қўлёзмаси топилди!

Калькутта шаҳридаги Шарқшунослик институтида жойлашган Осиё ҳамжамиятида ишловчи ҳинд олимлари гуруҳи Ҳофиз Шеърозийнинг 700 йиллик “Девон”ини топиб олишди. Бу ҳақда The Times of India газетаси хабар берди. 
Қадимий қўлёзмада Бобурийлар давлатини 1628-1658 йиллар давомида бошқариб, афсонавий Тож Маҳални барпо этгани билан машҳур бўлган Шоҳ Жаҳоннинг имзоси ва олтин тамғаси мавжуд. Бундан ташқари ундан аввал чоп этилмаган ғазаллар ҳам ўрин олган.
Форс шоири Ҳофиз Шоҳ Жаҳон ҳукмронлик давридан анча йил аввал яшаб, ижод қилган. Хаттотликни юксак намунасида ижод қилинган қўлёзмадаги имзо “Девон”нинг Бобурий ҳукмдор кутубхонасида сақланганидан далолат бериб турибди.
Тадқиқотчилар ушбу ноёб “Девон”га урду ва форс тилларида ижод қилган шоир Мирзо Ғолиб ижодиётини ўрганиш жараёнида дуч келишган. “Бу қўлёзмани топганимизда ҳайратда қолдик, чунки у Мирзо Ғолибдан 500 ёшга катта эди”, - дейди тарихчи Рамкришна Чаттержи.

Биз Twitterда