Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Ўзбекистонга нега келди?

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг мамлакатга ташриф буюрган нуфузли делегациясига бошчилик қилаётган ЕТTБ президенти Сума Чакрабарти билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва банк ўртасидаги тўлақонли, конструктив руҳдаги ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни қайта тиклаш нуқтайи назаридан муносабатларни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида Ҳаракатлар стратегияси ҳамда мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар ва чуқур ўзгаришлар амалга оширишга йўналтирилган бошқа қарорларни ҳаётга татбиқ этишда ЕТTБ иштирокидан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди. 
Айнан шу музокаралар натижасида бир қатор иқтисодий-ижмоий лойиҳаларнинг нуфузли банк томонидан молиялаштирилиши кўзда тутилди. Банк президентининг ташрифи ҳам айнан шу масалалар билан боғлиқдир.

Биз Twitterда