Ибрагимович Швеция қироли бўлмоқчи

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси  Златан Ибрагимович спорт фаолиятини якунлаганидан сўнг Швеция қироли бўлишни истамоқда.  Ибра ўзининг  Instagram саҳифасида қироллик мундиридаги суратни эълон қилди.  
Швед голеадори ушбу сурат тагига Швециянинг амалдаги қироли исмини ёзиб қолдирди. Сурат остига “Карл XVII Густав” деб ёзиб қўйилган. Бунга ажабланишнинг ҳожати йўқ. Чунки у қирол бўлишни жуда-жуда истайди. 
Икки кун ичида ушбу сурат бир миллионга яқин “лайк” йиғиб, ўзига хос рекорд ўрнатди. 
Карл XVI Густав 1973 йилдан бери Швеция қироли ҳисобланади. Унинг  Карл исмли ўғли ва уч нафар набираси бор. Бу эса Златанга тож яқин орада насиб этмаслигидан дарак бериб турибди. 
Унинг қироллик борасидаги омади чопмаётган бўлсада, асосий касбида ҳайратланарли натижалар қайд этишда давом этмоқда. 2016 йилнинг ёзидан эътиборан, “МЮ”га ўтганидан бери бери Ибра  28 ўйинда майдонга тушиб,  18 гол киритишга муваффақ бўлди. Ҳозирга қадар ҳеч бир футболчи Златаннинг ёшида жаҳоннинг гранд клубида тўп суриб, бу қадар сермаҳсул натижа қайд эта олган эмас.