Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятини якунлайди

Article

Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси устози Хосеп Гвардиола ўзининг мураббийлик фаолияти якунланиб қолганини маълум қилди. "Балки муддати уч йил қолган шартномамни якунларман, балкида кейин бироз яна ишларман, лекин 60 ёшгача мураббийлик қилиш фикридан йироқман" деди 45 ёшлик испаниялик мутахассис ESPN нашрига.

2016 йилда Манчестер жамоаси бошқарувини қўлга олган Гвардиола, ундан аввалги уч йил давомида Германиянинг "Бавария" клубини бошқариб, турли турнирларда 7 та ютуқни қўлга киритишга муваффақ бўлганди. Мураббийлик фаолиятини эса ўзининг қадрдон "Барселона"сида бошлаб, 2008-2012 йиллар давомида бу жамоа билан 2 бор Европа чемпионлар лигаси ва 3 бор Испания чемпионатининг ғолибига айланганди.

ESPN мухбирининг "мураббийликни ташлашингизга нима сабаб бўлади?" деган саволига "менинг қарорим шундай бўлганлиги" деб жавоб берди Гвардиола.