Хитойники эмас, Навоийники! Тюнерлар, модемлар ўзимизда чиқмоқда!

“Навоий” эркин иқтисодий зонаси мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, кўплаб хорижлик ҳамкорлар билан мустаҳкам иқтисодий алоқалар ўрнатишда муҳим омил бўлмоқда. 
Ҳудудда фаолият кўрсатаётган “Telecom Innovations” Ўзбекистон – Сингапур – Хитой қўшма корхонасида рақамли телевидение сигналларини қабул қилиш ускунаси, ADSL модемлар, DSLAM қурилмалари ишлаб чиқарилмоқда, деб ёзади ЎзА.
Хитойнинг “ZTE” компанияси янги лойиҳалари ва тўғридан-тўғри инвестицияси эвазига қўшма корхонада рақамли сигналларни қабул қилиш қурилмасининг янги тури IPTV ҳамда модемларнинг Home gateway серияли янги турларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 
– Қўшма корхона бундан 7 йил аввал мамлакатимиз ҳамда сингапурлик ишбилармонлар ҳамкорлигида фаолият бошлаган эди, – дейди корхона директори Фирдавс Алиев. – Бу ерда замонавий теле ва алоқа воситалари ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, янги турдаги маҳсулотлар тайёрлашни ўзлаштириш мақсадида Хитойнинг “ZTE” компанияси қўшма корхона таъсисчилари қаторига жалб этилди. Бу ишлаб чиқариш жараёнини янги босқичга кўтариш имконини берди. 
Корхонада амалга оширилган модернизация ишлари туфайли қурилмалар тури 5 тадан 15 тага етказилди. 2016 йилда қарийб 36 минг 500 маҳсулот тайёрланиб, ички бозорга етказиб берилди. 

Биз Twitterда