Хитойда пул топиб, бахт топмаган Тевес

Дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси Карлос Тевес Хитойдаги ҳаётидан ўта норози ва ўзини жуда бахтсиз ҳисобламоқда. Чин ўлкасига яқиндагина кўчиб ўтган футболчи маҳаллий ҳаёт тарзига ҳеч ҳам ўрганолмаяпти.
34 ёшли форварднинг Хитойдаги бир ҳафталик маоши 615 минг фунт-стерлингга баробар бўлиб, бу борада у тенгсиз ҳисобланади. Шунга қарамай, у на овқатланаяпти, на муҳитга мослашаётир. Лекин шунга қарамай у кетиш ниятида эмас. Пул қурғурнинг кучи деб, шуни айтсалар керакда. Ўзи бир аҳволда бўлса ҳам жамоа учун фойда беришга мақсад қилганини таъкидлашдан чарчамаяпти.
"Бока Хуниорс" сафидан "Шанхай Шеньхуа"га ўтган Карлос Тевеснинг ўйинларига ҳаётидаги ноқулайликлар таъсир этмаслигини тилаб қоламиз.
Бу борада у ҳамюртимиз Одил Аҳмедовдан ўрнак олса бўларкан. Чунки Одил ҳам, Карлос ҳам Хитойга бир вақтда келдилар. Бир хил шароитда тўп суришмоқда. Лекин аргентиналик футболчидан фарқли равишда Аҳмедов янги жамоасига ҳам, Шанхай шаҳрига ҳам қисқа муддат ичида мослашиб олди ва юқори савияда ўйин намойиш этмоқда.

Биз Twitterда