Хитойда интернетсиз ҳеч ким қолмайди!

Хитой ҳукумати Хитой интернет-коммуникацияси инвестицион жамғармаси тузилганлигини маълум қилди. Пекинда низом жамғармаси 100 млрд. юан (14,5 млрд. доллар)ни ташкил этувчи муассасининг очилиши маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда ҳукумат вакиллари, мамлакат тармоқ маконини назорат қилувчи давлат хизматчилари иштирок этишди. Жамғарма муассислари қаторидан Хитой савдо-саноат банки, етакчи мобил операторлар, кичик инвестицион банклар ўрин олишган, деб ёзади 
Янги жамғарма фаолияти интернет билан боғлиқ компаниялар ва провайдерларни маблағ билан таъминлаши кўзда тутилган. Янги ташкилот ҳисобига ХХР жаҳон талабларига жавоб берувчи юқори тараққий топган ва хавфсиз интернет маконини яратмоқчи.
Аввалроқ, ХХР ислоҳотлар ва тараққиёт ишлари бўйича давлат қўмитаси рақамли иқтисодиёт секторининг ривожлантириш учун тармоқ инфраструктурасига ҳукумат 1,2 трлн. юан (170 млрд. доллар) ажратишини маълум қилганди. Режага кўра 2018 йил охирига бориб мамлакатнинг барча шаҳарлари ва қишлоқларининг 90 фоизи юқори тезликдаги интернетга уланади. 

Биз Twitterда