Хитойда 10 сония ичида 19 бино портлатилди

Article
Хитойнинг Ухань шаҳрида мақсадли портлатиш натижасида 19 бино бузиб ташланди. Кўп қаватли иншоот 10 сония ичида ер билан битта бўлди, хабар беради The South Chins Morning Post.
Ушбу портлатириш ишлари 21 январь куни кечқурун амалга оширилди. Биноларни бузиш учун 5 тонна портлатгич ишлатилди. Қўпориш мосламаларини ўрнатиш учун 120 мингдан ошиқ тешиклар тайёрланди. Бу орқали қисқа вақт ичида иншоотни парчалаб ташланди.
Нашрнинг маълумот беришича, бузилган иморатларнинг ўрнида замонавий бизнес даҳаси бунёд этилади. Жумладан, бу жойда баландлиги 70 метрдан ошувчи осмонўпар иншоот ҳам барпо этилади.
 
 

Биз Twitterда