Хитой интернетдаги беҳаёликка тўсиқ қўймоқда

Article

Интернет хавфсизлиги бўйича кўнгиллилар жамияти Хитойда имконияти чекланган кишиларни суратларни ахлоққа мослик рейтингида баҳолашга ўргатмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда деб ёзади Lenta.ru

Ушбу ташкилот Чжэцзян провинциясининг Ханчжоу шаҳрида жойлашган бўлиб, номақбул суратларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва кейинчалик интернетдаги ахлоқсиз суратларни автоматик равишда блоклаш дастурини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Бирлашма Хитой ногиронлар федерацияси билан ҳамкорлик қилади. Беш соатлик иш куни  давомида 300 нафар кўнгилли беш мингдан ортиқ суратни кўриб баҳо берадилар.

Нутқидаги муаммолардан азият чекувчи волонтерлар бири Чжао Кая (Zhao Kai)нинг таъкидлашича, бундай ишнинг бир қатор нозик жиҳатлари бор. Мисол учун номақбул сурат билан жозибадорликка йўналган суратни ажратиш жуда мушкул.

Айни пайтда бирлашма ногиронлар федерацияси ёрдамида 250 миллиондан ортиқ фотосуратни қайта ишлади.

Сентябр ойида актриса Памела Андерсон ва раввин Шмули Ботичлар The Wall Street Journalда порноиндустрияга қарши фикр билдирган ҳолда мақола билан чиқиш қилишганди. Уларнинг сўзларига кўра, аноним тарзда порнографияни тарқатиш ва уларни кўриш учун эркин имкониятни мавжудлиги замонавий интернет-ҳамжамиятига салбий таъсир кўрсатади. 


Биз Twitterда