Хитой аҳолисини Марсга жойламоқчими?

Article
2020 йилга бориб Хитой аҳолиси 1 миллиард 400 миллиондан ошади. Фуқароларини кескин ошиб бораётган мамлакат раҳбариятини ташвишлантирмай қўймайди. Чунки, уларни уй-жой, иш, озиқ-овқат билан таъминлаш масаласини хал этиш керак. Шу сабабли мамлакатнинг чўлли ҳудудларини ўзлаштириш борасидаги ишлар аллақачон бошланди. Бундан ташқари Хитой фазони ўрганиш борасида ҳам катта ютуқларга эришмоқда. Миллий фазо бошқармаси Марсни ўрганишга жиддий бел боғлаган. 2020 йилга қадар бу сайёрага иккита миссия амалга оширилади. Бу ҳақда, бошқарма бошлиғи ўринбосари У Яньхуа маълумот берди.
ХХР биринчи зондини 2020 йилгача учиради. Ундан аввал «Вэньчан» космодромидан «Чанчжэн-5» ракета-ташувчиси ўтиш орбитасига зондни олиб чиқади. У етти ой давомида “Қизил сайёра”га учиб боради.
Ундан сўнг учириладиган иккинчи зонд Марсда катта текширувни амалга оширади. Марс сайёраси жисмлари намунаси Ерга жўнатилади. Сайёра таркиби, атроф-муҳити тадқиқ қилинади.
Бу ўрганишлар муваффақиятли чиқиб, Марсда яшаш имкони бўлса, Хитой аҳолисининг ярмини ўша ерга жойлашдан ҳам тоймайди.

Биз Twitterда