Гвардиола: "Барселона"га ҳеч қачон қайтмайман!

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Барселона”га мураббий сифатида қайтмаслигини ва Лионель Мессини “шаҳарликлар” сафига келиш эҳтимоли умуман йўқлигини маълум қилди.
Бу йилги мавсумда “Барселона”нинг ишлари унчалик қовушмаяпти. Чемпионлар лигаси нимчорак финалидаги “ПСЖ”да қабул қилиб олинган 4:0 ҳисобидаги мағлубият учқунланиб турган оловга ёғ бўлиб уни алангалатди. Луис Энрикени каталонияликлар сафидан кетиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Унинг амалдаги битими июнь ойида ўз ниҳоясига етади.
Матбуотда эса Лионель Мессини келгуси мавсумдан бошлаб “Барса” мураббийи сифатида Хосеп Гвардиолани кўришни истаётгани ҳақида маълумотлар кўпайди. Каталонияликлар билан улкан муваффақиятларга эришган мутахассиснинг ўзи бунга қуйидагича изоҳ берди.
"Йўқ, мен ҳеч қачон “Барселона”га мураббий сифатида қайтмайман. Менинг у ердаги даврим ўз ниҳоясига етган", - деди Гвардиола.
Шунингдек, Гвардиола “Сити”нинг Месси “Барселона”ни тарк этган тақдирда уни ўз сафига қўшиб олиш учун энг асосий номзод эканлиги ҳақидаги хабарларга ҳам изоҳ бериб ўтди: "Месси ҳақидаги саволларга кўп бор жавоб берганман. Мен уни фаолиятини “Барселона”да якунлашини чин дилимдан истайман".

Биз Twitterда