Гулсанам Мамазоитованинг Нью-Йоркдаги концерти билетлари 50 доллардан бошлаб 80 долларгача!

 
Таниқли хонандалар Гулсанам Мамазоитова ва Ботир Қодиров АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 20 май куни концерт беришади. Концерт “Икки қалбдан минглаб қалбларга” деб номланади.
Нью-Йоркдаги Master theater саҳнасида бу икки санъатчини жонли кўриш учун уларнинг мухлислари 50 доллардан бошлаб 80 долларгача нархда бўлган билетларни сотиб олишмоқда. АҚШдаги собиқ иттифоқ мамлакатларидан келган санъаткорларнинг тадбирларига билет сотувчи Russian hotline фирмасининг сайтида берилган маълумотга кўра, ҳар икки қўшиқчи АҚШга бориш учун визаларни олиб бўлишган.

Биз Twitterда