Голландлар айиқ, зубр ва кенгуруни уй ҳайвонлари рўйхатидан чиқаришди

Article
Голландлар айиқ, зубр ва кенгуруни уй ҳайвонлари рўйхатидан чиқаришди. 2017 йилнинг 1 июлидан эътибордан уйда сақлаш мумкин бўлган ҳайвонларнинг сони қисқартирилади.
Бу ҳақда журналистларга мамлакат иқтисодиёт вазирлиги статс-котиби Мартейн ван Дам маълумот берди. “Айни пайтда жисмоний шахслар уйларида сут эмизувчиларнинг 276 турини сақлашлари мумкин. Лекин йил ўртасида бу рўйхат 123 тагача қисқаради. Чунки, уйда боқиш таъқиқланадиган ҳайвонлар атрофдагилар учун хавф туғдиришлари мумкин. Бундан ташқари уларнинг ўзи ҳам уй шароитида қийналади”, - дейилади баёнотда.
Жумладан рўйхатдан зубр, айиқ ва кенгуру ўчирилади. Агар ушбу ҳайвонлар боқиш учун максимал шароити ва тажрибаси борлигини исботлаб берганларга, истисно тариқасида рухсат берилади.

Биз Twitterда