GoAir авиакомпанияси йил охиригача Ўзбекистон-Ҳиндистон ўртасида арзон учишларни йўлга қўяди

ФОТО: http://aviationthrust.in
 
Ҳиндистоннинг GoAir лоукостер (арзон авиасафарлар ташкил этишга ихтисослашган) авиакомпанияси жорий йилнинг охирига қадар 9 та хорижий давлатга, жумладан Ўзбекистонга ҳам мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Авиакомпания бундай учишларни ташкил этиш учун Ҳиндистон ҳукуматидан рухсат олишга эришди.
Лоукостер (инглизча “low cost” сўзидан – “арзон таннарх”) тизими Ўзбекистонда ҳали мавжуд эмас. Бундай авиакомпаниялар хизматидан фойдаланган йўловчилар учиш давомида шарт бўлмаган қулайликлардан (салонда бепул овқат берилиши, видеомониторлар, кенг ўриндиқлар, марказий аэропортлардан фойдаланиш) воз кечиш эвазига арзон нархда учиш имкониятига эга бўлишади. Бундай авиакомпаниялар самолётларга билетни ҳам фақат онлайн, интернет орқали сотишадики, ўртадаги воситачи билет сотувчига комиссион тўлов туфайли нарх ошмасин дея...
Хуллас, образли қилиб айтганда тўртта товуқни бозорда сотиб, йўлда овқатланиш учун 2 та сомса олволиб, қолган пулга Ҳиндистонга бориб келамиз яқинда.

Биз Twitterда