Германиянинг янги ташқи ишлар вазирига Ўзбекистондан табрик

Article
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Зигмар Габриелни Германия Федератив Республикасининг Федерал ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганлиги муносабати билан табриклади, деб хабар бермоқда ТИВ ахборот хизмати.
Табрик мактубида анъанавий дўстона, серқирра ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Германия муносабатларининг янада мустаҳкамлашиши ва ривожланишига ишонч билдирилди.
“Сизнинг Федерал иқтисодиёт ва энергетика вазири сифатида улкан иш тажрибасига эгалигингизни инобатга олган ҳолда биз мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион-технологик ва молиявий-техник ҳамкорликни сифат жиҳатдан кенгайтириш ва оширишга умид қиламиз”, - дея таъкидланади мактубда.
Германиялик тажрибали сиёсатчи Зигмар Габриел 2017 йилнинг 27 январида мамлакат ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. У 2005 йилдан бери орада тўрт йиллик танаффус билан Германия ташқи сиёсатига раҳбарлик қилиб келаётаган Франк-Вальтер Штайнмайер ўрнини эгаллади.
2016 йил 14 ноябрида “Германия христиан-демократлар иттифоқи” партияси Штайнмайерни мамлакат президентлигига номзод сифатида олға сурганди. У 2017 йил 12 февралда ўтказиладиган сайловда иштирок этиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
.

Биз Twitterда