Франк-Вальтер Штайнмайер Германиянинг 12-президенти этиб сайланди

Германиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер мамлакатнинг 12-президенти этиб сайланди. Федерал йиғин мажлисидаги овоз бериш жараёни якунига кўра унда иштирок этган 1253 делегатнинг 931 таси Штайнмайер қўллаб-қувватлади,14 та овоз ҳақиқий эмас деб топилди. 103 вакил овоз беришда иштирок этмади.
Қолган номзодлар Кристоф Буттервегге - 128, Альбрехт Глазер - 42, Александер Хольд - 25, Энгельберт Зоннеборн эса 10 тадан овоз олишди.
ГФР президенти асосан вакиллик вазифалари билан шуғулланиб, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсати канцлер томонидан бошқарилади. Президент бошқа мамлакатлар билан шартномалар имзолайди. Ҳукуматни шакллантиришда қатнашади. Федерал канцлер номзодини Бундестагга таклиф этади. Канцлер таклифига биноан вазирларни лавозимга тайинлайди ва ишдан олади.

Биз Twitterда